Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узунда «ГАИ» ходими ҳайдовчидан 800 АҚШ доллари талаб қилди ва...

Узунда «ГАИ» ходими ҳайдовчидан 800 АҚШ доллари талаб қилди ва...

Иллюстратив фото.

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарёнинг Узун туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори қўлга тушгани айтилмоқда. Айни маълумотни Xabar.uzнинг вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги манбалари тасдиқлади.

Воқеликка кўра, инспектор Ш.А. (1984 й.т.) «Жентра»сининг ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтириб олган ҳайдовчидан ҳолат бўйича ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига 800 АҚШ доллар талаб қилади. 

У ёғини тасаввур қилаётган бўлсангиз керак: инспектор талаб қилган пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Айни пайтда унга нисбатан пора олиш (ЖК, 210-модда) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Аввалроқ Андижонда ҳоким ўринбосари қўлга тушгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг