Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирликнинг «эрка» ходими 14 минг доллар пора олган?!

Вазирликнинг «эрка» ходими 14 минг доллар пора олган?!

Бугун Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида таълим соҳасида порахўрликка қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама этилар экан, талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда айни иллат авж олгани ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди. Бунга олий ўқув юрти ва вазирлик айрим мутсасаддилари бош қўшганлиги эса кескин танқид остига олинди.

Масалан, муқаддам олий таълим соҳасида ишлаб, порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун 4 маротаба судланганига қарамай, фуқаро У. олий таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган. Бундай «илтифот» эса У.нинг янаям кенг қулоч ёзиб, жиноят содир этишига имконият яратмай қўймайди.

Жумладан, у Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган икки нафар талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга кўчириш учун 4 минг АҚШ доллари олганлиги фош этилади. Бундан ташқари, терговда у яна 6 та ҳолатда ўқишга киритиш, талабаларнинг ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб, 14 минг АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги аниқланган.

Тизимда коррупция ҳолатларига «доя» бўлаётган омилларга ҳақида тўхталиб, таълим жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилмагани энг катта сабаб сифатида кўрсатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг