Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«White & Case» халқаро юридик компанияси Ўзбекистонда ҳуқуқий хизматлар кўрсатади

«White & Case» халқаро юридик компанияси Ўзбекистонда ҳуқуқий хизматлар кўрсатади

Фото: «legalcheek.com»

2018 йилнинг 22 октябрь куни Марказий Осиё савдо форуми ва Ўзбекистон-Америка бизнес форуми доирасида "White & Case" халқаро юридик компаниясининг тўлақонли ишчи офисининг очилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, "White & Case LLP" юридик компанияси 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, у дунёнинг 26 та мамлакатида жойлашган 38 та офисда меҳнат қилувчи 2200 нафардан ортиқ профессионал ҳуқуқшуносларни бирлаштиради. Компаниянинг йиллик маблағ айланмаси – 1,5 млрд АҚШ долларидан ортиқ. 2018 йилнинг январь ойида Тошкентда компаниянинг ваколатхонаси очилган эди, эндиликда ушбу ваколатхона Ўзбекистонда юридик консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга консалтинг компанияси сифатида қайта ташкил қилинди.

Тадбирда иштирок этган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси, "White & Case" компаниясининг Вашингтондаги офисининг катта бошқарувчи ҳамкори Кэролин Лэмм, "White & Case" компанияси директори Хью Верриер томонидан Тошкентда компания офисининг очилиши компания учун ҳам Ўзбекистонда, ҳам Марказий Осиё минтақасида янги имкониятлар яратиши қайд этилди.

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон Рсепубликаси адлия вазири Р.Давлетов ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тадбирдаги чиқиши давомида Ўзбекистон пойтахтида "White & Case" компанияси офиси очилиши миллий компанияларимиз ва хорижий инвесторлар учун уларнинг фаолиятини сифатли ҳуқуқий таъминлаш учун янги имкониятлар эшигини очишини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг