Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро қидирувдаги хавфли жиноятчи қўлга олинди

Халқаро қидирувдаги хавфли жиноятчи қўлга олинди

Бишкекда халқаро қидирувда бўлган 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси А.С.Ш.ни қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«А.С.Ш. жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оғир жиноят содир этган. Кейин жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган», — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

А.С.Ш. Бишкекнинг Первомай туман суди қарори билан Ўзбекистонга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг