Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яширинча олиб ўтилаётган гилзалар ва ўқ ясаш ускунаси фош бўлди

Яширинча олиб ўтилаётган гилзалар ва ўқ ясаш ускунаси фош бўлди

Божхона ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти «Сариосиё» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган хорижий давлат фуқароси Ш.Н белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув натижасида, ушбу шахснинг қўл сумкаси ичидан 100 дона «Record» номли 16 калибрли порохсиз гилзалар, 200 дона рангсиз патрон учун полиэтилен контенерлар ва бир дона оқ рангли «УПС-5» номли патрон тайёрлаб бериш учун комплект ускуналари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг