Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўловчи чемадонидан ўқ-дори чиқди

Йўловчи чемадонидан ўқ-дори чиқди

Қонунларимизга кўра, бирор бир буюмни тегишли рухсатсиз, қонунга хилоф равишда  сақлаш, олиб ўтиш тақиқланади.

Оҳиста Шоввозова (исм-шарифлар ўзгартирилган)  Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшайди. 47 ёшда. Уч нафар фарзанди бор. Ўзининг айтишича, 2011 йилдан чет давлатларга қатнаб, косметика воситалари олиб келиб, сотиб тирикчилик қилади.  Кейинги вақтлари у асосан Корея республикаси  Сеул шаҳрига бориб, товар олиб келар,  баъзан у ёқда бир неча  кунгача қолиб кетарди.

Сўнгги бор Оҳсита 2018 йил феврал ойида четга чиқиб келди. Апрел ойида яна йўлга отланди.

2018 йил 11 апрел куни одатдидегидек, аэропортга барвақт келди. Ўша куни у «Тошкент-Сеул» рейсида Кореяга учиши керак эди. Табиийки, юкларини божхона кўригидан ўтказа бошлади. Замонавий аппарат йўловчи О.Шоввозованинг чемоданида бир дона қаттиқ темир бўлаги борлигини кўрсатди. Бу божхоначиларда шубҳа уйғотди. Чемодан холислар иштирокида очилди. Аниқланишича, бу  темир бўлаги  «PARABELLUM 9х19» маркали ўқ-отар қуролида отиш учун мўлжалланган, завод услубида ишлаб чиқарилган, жанговор яроқли бўлган бир дона «W-W 9 mm LUGER» маркали ўқ-дори экан.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан О.Шоввозовага нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди. Йўловчига нисбатан ноқонуний ўқ-дори олиб ўтмоқчи бўлгани учун      Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми ва 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди.

Суд О.Шоввозовага нисбатан қонуний доирасида жазо тайинланди.

Шерзод Чиниев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг