Ёлғон хабар берган шахслар қўлга олинди
![Ёлғон хабар берган шахслар қўлга олинди](http://static.xabar.uz/crop/3/1/720_460_95_314077851.jpg)
Чироқчи туманида «102» рақамига қўнғироқ қилиб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Чироқчи тумани, «Дам» МФЙда яшаб келаётган Х.У таниши Х.Б билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳга бирлашиб, 2021 йилнинг 31 август кунидан 1 сентябрь кунига ўтар кечаси фуқаро М.Энинг номига расмийлаштирилган, ўзининг фойдаланувида бўлган «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини Чироқчи тумани, «Дам» МФЙда яшаш уйи олдидан шу қишлоқда яшовчи Қ.Ж.нинг уйини орқа томонига бошқариб олиб бориб, автомашинани очиқ ҳолатда қолдириб, «102» оператор рақамига қўнғироқ қилиб, фуқаро Х.У навбатчи операторга гўёки «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини уйи олдида очиқ ҳолатда қолдирилгани, кеч соат 02:00ларда автомашинасини номаълум шахслар олиб кетганлигини баён қилиб, айбдор шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган.
Фуқаро Х.У «102» оператор рақамига қўнғироқ қилганида оператор томонидан ёлғон хабар бериш, яъни Жиноят кодексининг 237-моддаси ва 238-моддалари билан жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан, била туриб, ёлғон хабар берган.
Мурожаат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, «ВАЗ-2106» русумли автомашина номаълум шахслар томонидан олиб қочилмагани, аксинча, автомашина аризачи Х.У. томонидан айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, яшаш уйидан узоқ жойга олиб бориб қўйилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.У ва Х.Бларга нисбатан Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter