Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўловчига нималар қилиш тақиқланади?

Йўловчига нималар қилиш тақиқланади?

Фото: ИИББ матбуот хизмати

«Йўл ҳаракати қоидалари» йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари томонларидан ўрганилиши зарурлигини биласизми? Мисол учун, йўллардаги хавфсизликка транспорт воситаларининг йўловчилари муҳим ҳисса қўшишади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 йилдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сон қарорида йўловчилар зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юклатилган.

Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.

Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.

Йўловчиларга қуйидагилар тақиқланади:

1) транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;

2) ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;

3) транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;

4) транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг