Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари маълум қилинди (инфографика)

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари маълум қилинди (инфографика)

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари ҳақидаги маълумот берди.

Тақдим этилган инфографикага кўра харажатлар миқдори 756 млрд сўмга тенг бўлди.

Ушбу харажатларнинг 226 млрд сўми Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига, 123 млрд сўми тест, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олишга, 93 млрд сўми ҳудуд марказларига йўналтирилади.

Шунингдек, карантинда сақланаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари, беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари учун ва бошқа харажатларга сарфланади.

Бундан ташқари, шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун ҳамда ижтимоий соҳага маблағлар йўналтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг