Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 14 апрель (инфографика)

Бугун, 14 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 31-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 13 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 998 нафарга етди: 85 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланганидан бери энг кўп юқтириш ҳолати бугун қайд этилди — 133 нафар.
«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (577,3 минг), Испания (169,4 минг), Италия (159,5 минг), Франция (136,7 минг) ва Германия (128,1 минг).
COVID-19 энг кўп қайд этилган 10 мамлакат
13 апрелнинг сўнгги соатларида (бизнинг вақт билан) дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.909.244 нафарга етди, шундан 118.497 нафари вафот этган, 440.273 нафар бемор соғайиб кетган.
13 апрель куни касаллик энг кўп аниқланган 10 мамлакат
Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.
Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter