Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида 2 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида 2 та медални қўлга киритди

Боливиянинг Сукре шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI-2025) якунига етди ҳамда расмий натижалар эълон қилинди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та бронза ҳамда илк маротаба кумуш медалига сазовор бўлди.

Натижалар қуйидагича:

  • Асилбек Суннатов — 378.82 балл билан кумуш медал соҳиби бўлди;
  • Улуғбек Раҳматуллаев — 308.12 балл билан бронза медални қўлга киритди.

Шунингдек, ушбу олимпиаданинг якунловчи маросимида 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасини Ўзбекистон мезбонлигида ўтказиш ҳуқуқи расман топширилди.

Маълумот учун, 2023 йил 20 декабрда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида АТ соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинган эди. Хусусан, 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида ўзбекистонлик икки ўқувчи бронза медалларини қўлга киритган эдилар.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг