
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида 2 та медални қўлга киритди
Боливиянинг Сукре шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI-2025) якунига етди ҳамда расмий натижалар эълон қилинди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та бронза ҳамда илк маротаба кумуш медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Халқаро информатика олимпиадасида бронза медали соҳиби бўлди
Жорий йилнинг 1-8 сентябрь кунлари Мисрда 90 дан зиёд давлат вакиллари иштирокида ўтказилаётган 36-Халқаро Информатика Олимпиадасида (IOI 2024) Ўзбекистон терма жамоаси совринли ўринни қўлга киритди.