Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий вилоятларида, эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кечқурун эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter