Арзон ун қимматга сотиб юборилди
Фарғона вилояти, Бағдод туманида давлат ресурсидан ажратилган ун маҳсулотини қиммат нархларда сотиб юбориш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. отаси А. ва қариндоши Х.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиб, амалда ўзи норасмий раҳбарликни амалга ошириб, имзоларини сохталаштириш орқали «Бағдод донмаҳсулотлари» АЖдан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 420,6 млн сўмлик 151,4 тонна ун маҳсулотини жорий йилнинг февраль-апрель ойлари учун дислокацияда белгиланган 19 та маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, Марғилон шаҳри ҳудудида бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter