Баъзи асбоб-ускуналар божхона божи ва ҚҚСдан озод этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 йилдаги 482-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 12.10.2022 йилдаги ПҚ-392-сон қарорига мувофиқ, республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган алоҳида асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхат ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобига кенгайтирилди.
Шунингдек, ҳужжатда инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қўшимча ваколатлар бериш белгиланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2023 йилдан кучга кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter