Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир нечта йирик корхона ва тижорат банкларидаги давлат улушлари вазирликка ўтказилади

Бир нечта йирик корхона ва тижорат банкларидаги давлат улушлари вазирликка ўтказилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–283-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–83-сон қарорининг иловасида кўрсатилган давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари, шунингдек, «UzAssets» инвестиция компанияси устав капиталидаги давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.

Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ушбу йирик корхоналар ва тижорат банкларидаги улушлари бўйича ваколатларини амалга ошириш ва бошқариш функциялари ишончнома орқали чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига берилади.

Ушбу қарор 2023 йил 21 августдан эътиборан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг