«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳаллалар сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилган. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритган.
Бундан ташқари, 2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумда танаффус берилади.
Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.
Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати*.
*Ғолиблар рўйхатига аниқлик киритилган ҳолларда ҳар мавсум бошланишидан аввал танаффус берилаётган маҳаллалар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий саҳифалари ҳамда «Очиқ бюджет» порталида эълон қилиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter