Бўстонлиқдаги дам олиш маскани 61 млрд сўмга сотилди
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоронқул МФЙда жойлашган бошланғич нархи 37 млрд сўмлик Анҳор Сайли (собиқ «Азиз» ва «Казбек») дам олиш оромгоҳлари очиқ аукцион натижасида 61 млрд сўмга сотилди.
Ушбу онлайн-савдо 5 нафар талабгор ўртасида кечди ва савдода бошланғич нархга нисбатан 24 млрд сўм қимматроқ нарх таклиф этилди.
Маълумот учун, ушбу давлат активи 1,9 гектар ер майдони ҳамда 3831 кв метр бино-иншоотларга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter