Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу мажмуа 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради — Президент

Бу мажмуа 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қашқадарё вилоятида бўлиб тургани ва Uzbekistan GTL заводи очилиш маросимида иштирок этаётгани хабар қилинган эди.

Давлат раҳбари ўз нутқида рақамларга тўхталди ва завод йилига қанча даромад олиб келишини очиқлади.

— Ушбу мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Ушбу маҳсулотлар ҳисобига, йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, шу пайтгача жаҳонда бундай мажмуадан фақат 4 та давлатда қурилган – Қатар (2 та), Нигерия, Жанубий Африка ва Малайзия.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг