Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинади
Унинг ўрнига ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, ўзи хоҳлаган жойда 18 соатдан 72 соатгача мустақил малака ошириш учун касбий ривожланиш ваучери берилади. Бунинг учун маблағни давлат ажратади.
Ишлаётган оналарнинг оилавий боғча бадали келаси йилдан бюджетдан қопланади
Президент келаси йилдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлаётган оналарнинг боғча бадали бюджетдан қопланишини маълум қилди.
Фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналарга имтиёз берилади
Энди фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналар учун солиқ солинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилади.
616 млн сўмлик танлов боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилади
Аввалроқ «Йил ўқитувчиси» танловида 208 та ўқитувчи ғолиб бўлганди.
Президент «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев университетда узлуксиз таълим ислоҳотлари тақдимотини кўздан кечириб, талабалар учун яратилган замонавий илмий ва ўқув инфратузилмасини кўрди.
50 минг доллар — менинг ойлик маошим эмас, «Йил ўқитувчиси» танловидаги ғолиблик учун берилган бир марталик мукофот пули эди...
Ўша лаҳзада ҳаяжон устун келган. Яратилган имкониятлар учун юртбошимизга раҳмат айтмоқчи эдим. Аввалги мулоқотда «4 минг доллар маош олинг», деганларини эслаб, сизнинг олдингиздаги ваъдамни бажардим, демоқчи эдим аслида. Бу тушунмовчилик учун барчадан узр сўрайман.
Тошкент халқаро шахмат академиясининг учта минтақавий филиали очилади
Президентимиз Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.
Президент шахматчилар ҳақида китоб ва фильмлар яратилишига ишонч билдирди
Давлат раҳбари шахматчилар ҳақида ҳали китоблар ёзилиши, фильмлар яратилиши ва уларнинг ўйин услуби дарсликларга киришига ишонч билдирди.
Президент шaxматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Нодирбек Абдусатторов бутун мусобақани мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи тахтада олтин медални қўлга киритганини эътироф этди.
Шавкат Мирзиёев мактаб таълимида янги авлод дарсликларини жорий этиш билан танишди
Янги ўқув адабиётларини тайёрлашда халқаро тажрибага мурожаат қилинди. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия таълим альянси сертификациясидан ўтган, 5-7-синфларнинг математика, физика, кимё ва биология дарсликлари Сингапур дарсликлари асосида ишлаб чиқилди.

