Буғдой ва пахта етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади: тафсилотлар
Пахта ва буғдой етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади.
«Пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент Фармони (ПФ–82-сон, 08.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил ҳосилидан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги (Агентлик) томонидан қуйидагилар компенсация қилинади:
-пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни:
-шартномада белгиланган муддатда қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоизнинг 2,5 фоизлик пункти;
- ҳосил йилининг якунига (31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоизлик пункти;
-буғдой етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловининг 4 фоизлик пункти;
-пахта хомашёсини харид қилиш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ажратилган тижорат кредитлари бўйича тўланган фоиз тўловининг 8 фоиз пунктидан юқори, лекин 16 фоиз пунктдан ошмаган қисми.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter