Бухоро вилояти ҳокимлиги катта пул эвазига электромобил сотиб олади
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 14 декабр куни янги фармойишни тасдиқлади.
Унда ҳокимлик учун 443 миллион сўм эвазига электромобил харид қилиш ҳам назарда тутилган.
Мазкур ҳужжат Адлия вазирлигининг E-qaror ягона электрон тизимида эълон қилинди.
Фармойишга кўра, Бухородаги ижтимоий-иқтисодий тадбирлар учун бир миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратилади. Жумладан, вилоят ҳокимлигининг харажатларини қоплаш учун 290 миллион сўм ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter