Бухорода табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди

Муборак нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Узуншор» газконденсат конидаги 12-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуққа 2464-2417м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Узуншор» газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ноябрь ойида ишга туширилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter