Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари маълум қилинди

Бухорода тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 17 феврал куни Бухоро вилоятидаги олтита корхонанинг очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбир давомида маълум қилинишича, сўнгги беш йилда Бухорода 31 триллион сўм инвестиция жалб қилинган ва 3 мингдан зиёд корхона ишга туширилган.

Бу давр оралиғида вилоятда ишлаб чиқариш 4,3 бараварга кўпайиб (2022 йилда 27 триллион сўм), саноат экспорти 200 миллион долларга етди (5 баравар ошди).

Бугун фаолиятини бошлаган 6 та корхонада ҳам 3,5 мингта янги иш ўрни яратилган ва вилоят ишлаб чиқаришига 850 миллиард сўм қўшилиши режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил давомида Бухорода 880 миллион долларлик 703 та корхона ишга туширилиб, 15 мингта иш ўрни яратилиши мақсад қилинган. Бу лойиҳаларга 220 миллион доллар кредит ва инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади.

Давлат раҳбари йиғилиш давомида иқтисодиётни кўтариш учун қўшимча ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

«Ҳар бир туман ҳокими қўшимча захира топиб, яна камида 50 миллион доллар инвестиция олиб келиб, янги лойиҳаларни бошлаши керак. Бунинг учун барча шароитлар яратиб берилган»,— деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг