Бухорода шамол туфайли тўхтаган корхоналар тўла қувватда ишлай бошлади — «Ўзбекнефтгаз»

Табиий офат натижасида жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги айрим нефт ва газ ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти вақтинча тўхтагани ҳақида хабар қилган эдик.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖнинг малакали мутахассислари ҳамкорлигида қилинган таъмирлаш ва тиклаш ишлари натижасида юқори кучланишли электр энергияси Бухоро 110 КВт Л-Газли-2 подстанциясига берилди ва 29 апрель куни соат 03:00 дан бошлаб «Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га қарашли «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидаги барча технологик тармоқлар ва юқори босимли буғ етказиб бериш қозонлари қайта ишга туширилди.
Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаментининг маълум қилишича, ҳозирда қурилмалар тўлиқ иш режимида фаолият юрита бошлади ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига соатига 450 минг.куб метр табиий газ етказиб бериш қайта тикланди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter