Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» хусусийлаштирилиши мумкин

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» хусусийлаштирилиши мумкин

Фото: Молия вазирлиги

Молия вазирлигида 18-19 сентябрь кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки, «The Coca-Cola Company» (АҚШ) ва «Coca-Cola İçecek» (Туркия) компаниялари билан музокаралар бўлиб ўтган ва унда ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилиниб, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» ҚК МЧЖ га стратегик инвесторни жалб этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Бу «UzReport» хабар берди.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» ҚК МЧЖ нинг 57,1 фоизи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат холдинг компаниясига, 42,9 фоизи «The Coca-Cola Export Corporation»га тегишли.

Йиғилишда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» ҚК МЧЖ ни хусусийлаштириш масаласи ҳам тилган олинган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам мазкур лойиҳага инвестиция киритиб, битим халқаро стандартларга мувофиқ ўтишида кўмаклашмоқчи.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» ҚК МЧЖ фаолиятини 1993 йилда бошлаган. Бугунги кунда Ўзбекистонда учта заводи бор (Тошкент, Наманган, Урганч). Уларда ўнта ишлаб чиқариш линияси бўлиб, тўққиз хил, жумладан, «Кока-Кола», «Фанта», «Спрайт», «Бонаква» ва «Фьюз Чай» ичимликлари ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистондаги тўртта ISO халқаро сифат сертификатига эга ягона озиқ-овқат саноати компанияси ҳам айнан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» ҚК МЧЖ ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг