Даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш қоидалари ўзгарди
Иллюстратив сурат.
Ўзбекистон молия вазирининг 2017 йил 26 декабрдаги 182-буйруғи билан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вазирликнинг масъул ходими хабар берди.
Ушбу қоидалар Бюджет кодекси ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун асосида ишлаб чиқилган бўлиб, барча бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан даврий молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.
Мазкур қоидаларга қуйидаги янгиликлар киритилди:
— харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисоботни тақдим этиш бекор қилиниши;
— бюджет ташкилотлари барча молиявий ҳисоботларни «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этиши;
— марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари молиявий ҳисоботларни қуйи муассасалар кесимида тузиши ҳамда жамланган ҳолда тақдим этиши;
— бюджет ташкилотларининг ҳисобот давридаги чет эл валюталари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларини акс эттириш мақсадида «Бюджет ташкилотининг чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида»ги ҳисоботи шакли.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари қуйидагича белгиланди:
|
Ташкилотлар |
Чораклик |
Йиллик |
|
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг |
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг |
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман(шаҳар)лар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг |
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг |
|
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматини амалга оширувчи бюджет ташкилотлари |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг |
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг |
|
Бюджет маблағлари тақсимловчилар, шу жумладан: |
|
|
|
тасарруфида 10 тагача бўлган ташкилотлар |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг |
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг |
|
тасарруфида 10 тадан 50 тагача бўлган ташкилотлар |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг |
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг |
|
тасарруфида 50 та ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг |
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг |
Мазкур буйруқ кучга кирганлиги муносабати билан Ўзбекистон молия вазирининг 2017 йил 26 декабрдаги 181-буйруғига асосан «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ ўз кучини йўқотган деб топилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter