Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доллар курсини «жиловлаб» бўлмаяпти

Доллар курсини «жиловлаб» бўлмаяпти

Фото: «Xabar.uz»

Марказий банк 17 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

АҚШ долларининг расмий курси кечагидан ҳам кўра кўпроққа, бирданига +180,26 сўмга қимматлаб, 11 330,38 сўмга етди.

Евро ҳам ўсишдан тўхтамаяпти (+177,98) ва 12 448,69 сўм бўлди.

Россия рубли яна бироз ошди (+5,89 сўм) ва 105,15 сўм бўлди.

Бугун тижорат банклари долларнинг сотув курсини 11390 сўм (+180 сўм)гача кўтаришганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг