Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади

Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда экспорт ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

«Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади.

Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди», деди Президентимиз.

Экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.

Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:

  • эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;
  • маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:

- «Электроаппарат» (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), «Технопарк» (мураккаб қолиплар), «Артел» (маиший техника янги моделлари), «Узкабель» (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;

- ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;

- марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.

Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:

- мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;

- ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг