Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди импорт қилинган дондан олинган унни экспорт қилиш мумкин

Энди импорт қилинган дондан олинган унни экспорт қилиш мумкин

Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларга ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишга рухсат этилди.

2018 йил 1 сентябрдан донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисоблаш тизими жорий этилди.

Шунингдек, 2019 йил 1 январига қадар донни қайта ишловчи корхоналар дон, ун ва нонни сотишда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг