Европага олиб чиқадиган темир йўл қурилиши қанчага тушади?
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўл қурилишига тахминан 3-4 млрд. доллар сарфланади. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Улан Кулов маълум қилди.
Ушбу темир йўл линияси Осиё-Тинч океани ва Марказий Осиё, кейин эса Яқин Шарқ ва Жанубий Европага олиб чиқадиган янги йўлак вазифасини ўтаб беради. Куловнинг айтишича, лойиҳа жуда қиммат ва Қирғизистон уни молиялаштириш учун маблағ топиш устида бош қотиряпти.
Маълум қилинишича, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли орқали йилига 7 млн. тоннадан 13 млн. тоннагача юк олиб ўтилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter