Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Эрон можароси юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Эрон можароси юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужумларини қоралаб, вазиятни кескинлаштирмасликка чақирмоқда.

«Ташқи ишлар вазирлиги инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдиради.

Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз», – дейилади вазирлик баёнотида.

Ўзбекистон томони, шунингдек, кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий вазиятнинг янада кескинлашувидан хавотирини билдирган.

Қолаверса, Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаб, можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг