Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди

09/09, 13:30

АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли бешта нефт танкерини йўқ қилганини маълум қилди. Вашингтон бу ҳаракатни Эрон Инқилоб посбонлари корпусининг сўнгги икки кун ичида АҚШ ҳарбий кемасига икки марта баллистик ракета билан ҳужум қилишга уринганига жавоб деб изоҳлади.

АҚШ Эрон танкерларини чўктириш билан таҳдид қилди

06/09, 09:06

Пентагон раҳбари Пит Хегсет Эрон АҚШ ҳарбий кемаларига ўт очса, Вашингтон Эрон танкерларини йўқ қилишини билдирди.

Вашингтон Эрондаги тўй маросимига берилган зарбани текширяпти

04/09, 11:07

АҚШ Эрон жанубидаги тўй маросимига зарба берилгани ҳақидаги хабарларни текширмоқда. Reuters таҳлилига кўра, бинога теккан ўқ-дори АҚШ томонидан қўлланган қурол бўлиши эҳтимоли юқори.

Нетаняҳу Эрон бўйича асосий мақсадини очиқлади

04/09, 10:32

​Исроил Бош вазири Эрон ҳукумати энди «ҳар қачонгидан ҳам заифроқ» ва «омон қолиш учун курашаётганини» таъкидлади.

Ҳўрмузда кема қатнови кескин камайди, нефт 96 доллардан ошди

03/09, 17:47

АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўқнашувлар фонида Ҳўрмуз бўғози орқали тижорат кемаларининг ҳаракати кескин камайди. Геосиёсий хавфлар нефт нархини яна 96 доллардан юқорига олиб чиқди.

Вашингтон Эрон жанубига зарба берилганини тасдиқлади, Теҳрон жавоб билан таҳдид қилди

01/09, 22:38

АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрон жанубидаги нишонларга зарба берилганини тасдиқлади. Орадан кўп ўтмай Конарак, Кешм, Бандар-Аббос ва Сирикда портлашлар овози эшитилгани хабар қилинди. Эрон ҳарбий манбаси эса АҚШга бир неча баробар кучли жавоб қайтарилишини айтди.

Al Arabiya: АҚШ Бандар-Аббос яқинига зарба берди

01/09, 21:38

АҚШ Эроннинг Бандар-Аббос шаҳри яқинида зарбалар амалга оширди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали америкалик расмийга таяниб хабар берди.

Трамп Эронга қаттиқ жавоб зарбаси беришини маълум қилди

01/09, 18:47

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Иорданиядаги Америка ҳарбий объектларига баллистик ракеталар билан жавоб ҳужумидан сўнг Теҳронга қарши янги зарба берилишини маълум қилди. Шу билан бирга, у Эронни иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан заифлашган давлат деб атади.

Эрон ва Уммон Ҳўрмуз бўғозида вақтинчалик йўлак очишни муҳокама қиляпти

26/08, 11:35

Сешанба куни Теҳронда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр Албусаидий ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи учрашди. Томонлар бўғоз орқали кемалар ҳаракатини босқичма-босқич тиклашга қаратилган схемани кўриб чиққан.

Эрон телеканали Трампнинг ўғли ҳақда сирли ролик намойиш қилди

25/08, 19:01

Таҳлилчиларга кўра, Баррон Трамп ҳақидаги ролик жорий йил июль ойида Tasnim агентлиги эълон қилган “Мелания Трамп қаерда ва қандай ҳаракатланади?” лавҳасини ёдга солади. У лавҳада АҚШ биринчи хонимининг Нью-Йорк бўйлаб ҳаракати ва қўриқлаш хизматининг заиф нуқтаси ҳақида сўз боради.  

Яна