Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняҳу Эрон бўйича асосий мақсадини очиқлади

Нетаняҳу Эрон бўйича асосий мақсадини очиқлади

Фото: AP

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ўз мамлакатининг асосий ташқи сиёсат мақсади Эрондаги режимни ўзгартириш эканлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, бу мақсадга энди «эришиш мумкин». 

​«Мен бу таҳдидни бир марта ва бутунлай йўқ қилиш қобилиятимизга ишонаман — бошқача айтганда, бу режимни ағдариш... Бу имконсиз эмас. Бунга бутунлай эришиш мумкин», деди Нетаняху Исроил Мудофаа Кучлари Бош штаби форумида Рош Хашана (яҳудийларнинг Янги йили) муносабати билан сўзлаган нутқида (The Times of Israel иқтибос келтирган).

​Исроил Бош вазири Эрон ҳукумати энди «ҳар қачонгидан ҳам заифроқ» ва «омон қолиш учун курашаётганини» таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, 2023 йил 7 октябрда бошланган мамлакатнинг барча ҳарбий операциялари Эрон таҳдидини заифлаштирди.

Исроил ва Қўшма Штатлар 28 феврал куни Эронга қарши ҳужум бошладилар. Исроил бошиданоқ операциянинг мақсади Эронда ҳукумат ўзгаришини амалга ошириш эканлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, Исроил мамлакат ядровий дастурини бутунлай тўхтатишни талаб қилмоқда ва барча бойитилган уранни йўқ қилиш ниятида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг