CNN: Трамп Эрон билан келишув яқинлигини камида 39 марта эълон қилган
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув имзоланиши яқинлиги ҳақида Исроил–Эрон можароси бошланганидан буён камида 39 марта оммавий баёнот берган.
Эрон АҚШ билан келишув меморандумининг 14 бандини эълон қилди
Mehr агентлиги тарқатган ҳужжатга кўра, келишув 14 банддан иборат бўлиб, унда ҳарбий кескинликни пасайтириш, санкцияларни юмшатиш ва ядровий музокараларни қайта бошлаш масалалари акс этган.
АҚШ ва Эрон дастлабки келишувга эришди – Axios
АҚШ президенти Доналд Трамп яқин кунларда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида янги келишув имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. Axios нашрининг хабар беришича, томонлар келишув матни бўйича дастлабки келишувга эришган.
Эрон футболчилари ЖЧга 168 рақамли нишон билан борди. «168» нимани англатади?
Эроннинг Венгриядаги элчихонаси ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида кўкрак нишони Миноб фожиасини ёдга солишига ишора қилган.
Трамп АҚШнинг Эронга сўнгги ҳужуми қанчага тушганини айтди
АҚШ раҳбари 49 та Tomohawk ракеталаридан фойдаланилганини тилга олди.
АҚШ Эронга яна зарба берди, Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини ёпганини эълон қилди
Вашингтон ушбу ҳужумларни «Эроннинг давом этаётган агрессиясига жавоб» деб атади. АҚШ оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, зарбалар Эрон жанубидаги бир қатор ҳарбий ва стратегик объектларга йўналтирилган.
АҚШ ва Эрон келишувига 2 ҳафта муддат қолгани айтилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ можарода яқин икки ҳафта ичида «тўлиқ ғалаба»га эришилишини айтди.
Трамп: Нетаняхуга Эрон қаршисида якка қолиб кетиши мумкинлигини тушунтирдим
Трамп Исроил бош вазирига Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилганини маълум қилди.
Эрон Исроилни янги ҳужумлардан огоҳлантирди
Эроннинг «Хотам ал-Анбиё» марказий қўмондонлиги Исроилга қарши операциялар «оғриқли жавоб» берилганидан кейин тўхтатилганини маълум қилди.
Эрон Ливан сабаб Исроилга зарба йўллади: тафсилотлар
Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Эрон ҳужумида ҳеч ким жабрланмаган ва у можаро янада авж олмаслигига умид қилмоқда.
Рим папаси: «Эронга қарши урушни адолатли деб бўлмайди»
Ватикан раҳбари Папа Лев XIV АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини «адолатли уруш» сифатида баҳолаб бўлмаслигини айтди.
БАА Эроннинг Қувайтга қарши дрон ва ракета ҳужумларини кескин қоралади
Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги Эрон томонидан Қувайт давлатига қарши амалга оширилган дрон ва ракета ҳужумларини қатъий қоралади.
Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди
Икки эронлик дипломатга 48 соат муҳлат берилди.
Эрон ва АҚШ ўртасида Яқин Шарқдаги кескинлик яна кучайди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШнинг 5-флоти штаби ва ҳарбий базаларига ракета ҳамда дронлар орқали зарба берганини маълум қилди.
Эрон АҚШ барча музокараларни тўхтатиб қўйди
Бунга Исроилнинг ҳаракатлари сабаб бўлган.
АҚШ Эронга қарши яна «мудофаа зарбалари»ни берди
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий объектларга навбатдаги ҳаво зарбалари берилганини маълум қилди.
ОАВ: АҚШ ва Эрон муҳим келишувга эришди
Лекин Доналд Трамп ушбу келишувни охиригача тасдиқлаганича йўқ.
Эрон АҚШ авиабазасига зарба берди — ОАВ
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШнинг Бандар-Аббос ҳудудидаги ҳаракатларига жавоб тариқасида америкаликлар фойдаланадиган авиабазага зарба берганини маълум қилди.
Эрон АҚШ билан тинчлик келишуви учун ўз шартини айтди
Эрон Қатар орқали АҚШга тинчлик келишувини имзолаш учун асосий шартлардан бирини етказган.
АҚШ Эрондаги ракета объектларига зарба берди
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон жанубидаги бир қатор объектларга «ўзини ҳимоя қилиш» мақсадида зарбалар берилганини маълум қилди.

