Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона ва Ленинград вилоятлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Фарғона ва Ленинград вилоятлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Фарғона вилояти делегацияси Россияда самарали учрашувлар ўтказиб, саноат, савдо ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича келишувга эришди.

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги вилоят делегацияси Россия Федерациясида қатор самарали учрашувлар ўтказмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Ленинград вилояти иқтисодий ривожланиш ва инвестиция фаолияти қўмитаси раиси ўринбосари Лина Никифорова ва Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси вакили Умиджон Болтабоев иштирокида ўтказилган мулоқот давомида Фарғона вилоятида инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ва вилоятнинг инвестицион муҳити ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда саноат, савдо ва инвестиция соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, асосий йўналишлар сифатида маҳсулот экспортини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни локализация қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича келишувга эришилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг