Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳамма арзон кредит олишни хоҳлайди, лекин...»

«Ҳамма арзон кредит олишни хоҳлайди, лекин...»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари кредитлашни бозор механизмларига ўтказиш ҳақида тўхталди.

– Мен яхши тушунаман, ҳамма арзон кредит олишни хоҳлайди. Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим. Барқарорлик бўлмаса, иқтисодий ўсиш бўйича кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз.

Бу борада, фоиз ставкаларига бевосита таъсир этадиган инфляцияни ва яна такрор айтаман, инфляцияни пасайтириш ҳамда банк орқали кредитлаш жараёнини тўлиқ бозор механизмларига ўтказишга қаратилган ишларни изчил давом эттирамиз.

Замонавий бозор тамойилларида ишлаш учун ҳудудларда банклар лойиҳа фабрикалари ва тадбиркорликка ўқитиш марказларини ташкил этиб, хорижий мутахассисларни жалб қилмоқда.

Ушбу марказлар тадбиркорларга, айниқса ёшларга ўз ғояларини амалиётга татбиқ этиш, бизнес режаларни ишлаб чиқиш, маблағлар жалб қилишга ёрдамлашади ҳамда уларга бизнес жараёнининг барча занжирида кўмакдош бўлади.

Умуман, инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз. Бу эса, табиий равишда кредит ставкаларини ҳам мақбул даражага тушириш ва муддатини узайтириш имконини беради.

Олтинчидан, ислоҳотларимиз учун ўта муҳим бўлган оилавий тадбиркорлик йўналишида ҳам 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.

Энди, бу янги тизимда одамларимиз тадбиркорлик учун кредит оламан деб ҳокимиятга, банкка ёки бошқа идорага бориб юрмайди, асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун таъминотчини қаердан топаман деб, бош қотиришга зарурат қолмайди.

Кредитни расмийлаштиришдан тортиб, маҳсулотни олиш-сотишгача бўлган барча жараёнлар электрон тарзда, онлайн ҳал этилади. Ўз навбатида, ушбу платформа таъминотчи корхоналар учун ҳам камида 10 триллион сўмлик бозор яратади.

Иқтисодий комплекс раҳбарлари Қўчқоров, Нурмуратов, тижорат банклари уч ой муддатда жойларда, тадбиркор ва аҳолимизга ушбу қулайликларни кенг тушунтириб, ундан самарали фойдаланишни йўлга қўйишни ташкил этишлари зарур.

Бу борада, маҳаллабай иш ташкил этиш бўйича «Андижон тажрибаси»ни бутун мамлакат бўйлаб кенг қўллаш лозим бўлади, — деди президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг