Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув курслари ташкил этилди
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва бизнес соҳасига масъул бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида худудларда ҳоким ёрдамчилари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда. Шундай ўқувлар Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида ўтказилди.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 cентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ҳоким ёрдамчилари қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш тартиби ҳамда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида тадбиркорларни молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган дастаклардан батафсил хабардор бўлдилар.
Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган ўқув курслари жойларда кичик бизнесни ривожлантиришга масъул мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилмоқда.
Бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар-туманларида ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter