Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш ҳақининг 1 фоизга оширилиши давлат бюджетига қанчага тушади?  

Иш ҳақининг 1 фоизга оширилиши давлат бюджетига қанчага тушади?  

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-2028 йиллар учун Фискал стратегиясида келгуси йиллар учун бюджет лойиҳасини тузишда эътибор берилиши лозим бўлган асосий устувор йўналишлар белгилаб олинган.

Жумладан, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ҳар йилги инфлация даражасидан юқори миқдорларда ошириб бориш назарда тутилади.

Қайд этилишича, айни шу йўналишада пенсия миқдори 2023 йилда 1 апрел ва 1 декабрдан ҳамда иш ҳақи 1 май ва 1 декабрдан 7 фоизга оширилган. 2024 йилда бюджет ташкилотларида ишловчи педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 15 фоизга оширилди. Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилди. 1 августдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.

Фискал стратегияда, шунингдек, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори қўшимча оширилишининг бюджетга таъсири ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.

Унга кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорини 1 фоизга ошириш давлат бюджетига йиллик 1 трлн 675 млрд сўм харажат бўлиб ҳисобланади. Пенсия миқдорининг 1 фоизга кўтарилиши эса 861 млрд сўм бюджетга қўшимча харажат деганидир.

Бундан ташқари, ижтимоий нафақалар олувчи оилалар сонининг 10 фоизга ошиши бюджетган қўшимча 1 трлн 596 млрд сўмни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 апрел ҳолатига республика бўйича ўртача иш ҳақи миқдори 5,8 млн сўмни ташкил этишини ҳисоблаб чиққанди.

Манба: api.mf.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг