Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистонни олқишлади

Жаҳон банки Ўзбекистонни олқишлади

Жаҳон банки COVID-19 пандемиясига қарамай, Ўзбекистондаги бозор ислоҳотларининг давом этишини олқишлайди.

Бу ҳақда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерденинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи якунлари бўйича чоп этилган мақоласида айтилган.

Таъкидланишича, Банк 2022-2025 йилларда Ўзбекистон билан янги беш йиллик Шериклик дастури доирасида ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

Амалдаги дастур таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларни қамраб олган умумий қиймати $4,1 миллиардлик 23 та лойиҳани ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки пандемия оқибатларини енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистонга биринчилардан бўлиб ёрдам кўрсатди. Биргина ўтган йилда $1,6 миллиардлик лойиҳалар маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг