Ўзбекистон ва Жаҳон банки ҳамкорлик портфели 16 млрд долларга етди
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашувда инфратузилмага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, хусусийлаштириш ва сув хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича Жаҳон банки ҳисоботида эътироф этилди
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларига бағишланган «Rising to Prosperity: Broadening Opportunities for All» номли янги ҳисоботини эълон қилди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтиришда 3 та устувор соҳани қайд этди
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги тавсияларни эълон қилди. Ҳисоботда қайси соҳалар миллиардлаб инвестиция ва юз минглаб иш ўрни келтириши очиқланди.
Жаҳон банки Ўзбекистон бошланғич таълимини имтиёзли молиялаштиради
Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълим сифатини яхшилашга қаратилган 100 миллион долларлик имтиёзли молиялаштиришни маъқуллади.
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди: тафсилотлар
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг энг асосий йўналишларини қамраб олувчи янги узоқ муддатли Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш режалари қўллаб-қувватланди.
Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқлари учун 150 млн доллар ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистонда «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 150 миллион долларлик имтиёзли молиялаштиришни маъқуллади.
Жаҳон банки вице-президенти Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига борди
Учрашув жараёнида меҳмонларга туман ҳокимлигининг фаолияти, бошқарув тизими, ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳамда рақамли бошқарув механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга 10,6 млн доллар миқдорида грант ажратади
Мазкур маблағлар эскирган газ узатиш инфратузилмасидаги сизиб чиқиш ҳолатларини камайтириш ҳамда мамлакатдаги уй хўжаликлари ва саноат корхоналарини таъминлаш учун табиий газни тежашга йўналтирилади. Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, давлат даромадларини кўпайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон Жаҳон банки индексида ўз ўрнини 43 поғонага яхшилади
Жаҳон банкининг 2026 йилги «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ўз ўрнини 43 поғонага яхшилаб, 100 баллдан 82,1 балл билан 190 та давлат орасида 48-ўринни эгаллади.
Украинани тиклаш учун 10 йил ва қарийб 588 млрд доллар керак бўлади
Украинани урушдан кейин тиклаш учун яқин 10 йил ичида қарийб 587,7 миллиард доллар (тахминан 500 миллиард евро) керак бўлади. Бу ҳақда 23 февраль куни Украина ҳукумати, Жаҳон банки, Европа комиссияси ва БМТ томонидан тайёрланган қўшма ҳисоботда маълум қилинди. Ҳисоб-китоблар 2025 йил 31 декабрь ҳолатига асосланган.

