Жаҳон банки Россия, Украина ва Ўзбекистон бўйича прогнозини эълон қилди
Жаҳон банки Россия, Украина ва Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўз прогнозини эълон қилган. Бу ҳақда молия институтининг ҳисоботида маълум қилинган.
Россия ва Украина уруши сабабли Украинада ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 45,4 фоизгача тушиб кетиши мумкин. ЯИМнинг кейинги кўрсаткичлари урушнинг давом этишига боғлиқлиги айтилган.
Шунингдек, Россия иқтисодиёти бу йил 11,2 фоизгача қисқаради, инфляция эса 22 фоизгача етади. Жаҳон банки келажакни сақлаш учун энергосамарадорлик ва экологик тоза технологияларга эътиборни кучайтиришни тавсия қилган.
Ўзбекистонда эса иқтисодиёт ўсиши 3,8 фоизга тушиб кетади. 2021 йилда бу кўрсаткич 7,4 фоиз бўлган. Бундан ташқари, Марказий Осиё ва Европа ишлаб чиқариш ҳажми 4,1 фоиздан кўпроққа қисқариб кетиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё тараққиёт банки 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида пасайиш бўлишини айтиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 4 фоиз деб прогноз қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter