Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жануби-ғарбий Ҳисорда геологик-қидирув ишлар амалга оширилмоқда

Жануби-ғарбий Ҳисорда геологик-қидирув ишлар амалга оширилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Жанубий Кореянинг «Knoc Fergana operating» компанияси билан ҳамкорликда «Дехқонобод» ва «Тошқўрғон» инвестиция блокларида геологик-қидирув ишлари бошланди.

Ушбу инвестицион лойиҳа доирасида қуйидаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган:

— эски сейсмик маълумотларни қайта форматлаш 1036,95 пог.км ҳажмида (режада 600 пог.км.) ва уларни қайта ишлаш 802,3 пог.км ҳажмида (режада 600 пог.км);

— геологик маълумотларни ўрганиш ҳамда «Деҳқонобод2 » ва «Тошқўрғон» блоклари ва унга туташ ҳудуд материалларини дешифирлаштириш;

- 506,4 пог.км ҳажмида сейсмик қидирув ишлари (режада 500 пог.км) ва тегишли бўлган ишлар (атроф-муҳит мониторинги, иш сифатини назорат қилиш) якунланди.

Ҳозирги кунда лойиҳа бўйича 500 пог.км миқдорида янги 2Д сейсмик маълумотларнинг талқини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор минтақасининг «Деҳқонобод» ва «Тошқўрғон» инвестиция блоклари доирасидаги ҳавзаларни моделлаштириш ишлар амалга оширилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг