Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамаризо Нурмуратов доллар курсининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланиши ҳақида

Мамаризо Нурмуратов доллар курсининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланиши ҳақида

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов доллар курсининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишига муносабат билдирди.

«Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси қадрсизланиши март ойининг дастлабки ярмида тезлашди. Ушбу ҳолат бир томондан ташқи геосиёсий вазият таъсирида экспорт тушумлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли қисқариши (асосан, Россия ва Қозоғистондан) таъсирида ички валюта бозорида таклифнинг қисқариши билан тушунтирилади.

Бошқа томондан, асосий савдо ҳамкорларда миллий валюта курсининг кескин қадрсизланиши ва девальвацион кутилмаларнинг ортиб, ички валюта бозоридаги талабнинг вақтинчалик ўсиши кузатилмоқда.

Биз миллий валюта алмашув курси бўйича прогнозларни амалга оширмаймиз ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси ички валюта бозорида ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланган талаб ва таклиф мувозанатига боғлиқ бўлади.

Марказий банк алмашув курсининг кескин тебранишларини олдини олиш ва бозорнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида жорий йил март ойининг биринчи ярмида «нейтраллик тамойиллари» доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди. Мазкур интервенциялар ўтган йилда валюта бозоридаги ижобий шароитлар натижасида юзага келган қўшимча захиралар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Бугунги бошқарув қарори билан асосий ставканинг оширилиши ҳам маълум маънода миллий валюта курсини барқарорлаштиришга хизмат қилади», деди Марказий банки раиси.

Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси қисқа муддатда 11 500 сўмдан ошиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг