Машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда

Халқаро Ривожланиш Уюшмаси (Жаҳон банки) томонидан «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида Муборак НГҚЧга қарашли Сардоб конида машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан микротурбинали қурилмалар ёрдамида 2 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг топшириғига кўра, Ишлаб чиқаришни техник ростлаш Департаменти қошидаги Бош Энергетик бўлими ишлаб чиқариш объектлари энергосармоясини ошириш ишларини бажармоқда.
Ушбу лойиҳа натижасида қисқа давр мобайнида 13 280 803,0 кВт*с электр энергияси ишлаб чиқарилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ маъсул ходимлари томонидан машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан ҳам самарали тарзда фойдаланиб кейинчалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни ҳам режалаштирган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter