Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев «ACWA Power» бошқарув раисини қабул қилди

Мирзиёев «ACWA Power» бошқарув раисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.

Саудия Арабистони етакчи компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари «ACWA Power» билан самарали шериклик юксак даражага чиққанини мамнуният билан таъкидлади.

Компаниянинг мамлакатимиз энергетика бозорини ривожлантиришдаги етакчи ўрни қайд этилди. Бугунги кунда жорий ва истиқболли қўшма лойиҳалар портфели 17 миллиард доллардан ошди.

Ишбилармонлар кенгаши фаолияти доирасида Саудиядан янги компанияларни мамлакатимизга жалб қилиш ишларини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Аэропортларни қуриш ва бошқариш, рақамли ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, иссиқлик таъминоти тармоқларини кенгайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, онкология клиникаларини очиш, туризм маркази, тўқимачилик кластерини ташкил этиш, иссиқхона хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш каби қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг