Муборакда табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Алан» газконденсат конидаги 204-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуққа 2762-2940 м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2,8 т газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Алан» газконденсат кони Кашкадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter