Octobank мижозлари Ўзбекистонда Apple Pay'дан биринчилардан бўлиб фойдаланишлари мумкин
Энди Octobank карталарини Apple Wallet'га қўшиб, харидлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин
Apple Pay илк бор Ўзбекистонда фойдаланиш учун тақдим этилди ва энди Octobank мижозлари ҳам ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин. Visa ва Mastercard карталарини Apple Wallet рақамли ҳамёнига қўшиб, дўконларда ва онлайн харидлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
Бу мижозлар учун нимани англатади?
Энди харидлар учун одатий Apple қурилмалари орқали тўлов қилиш мумкин: дўконларда iPhone ёки Apple Watch, онлайн эса iPad ёки Mac ёрдамида.
Қандай ишлайди?
Apple Payдан фойдаланишни бошлаш учун Octobank картасини Apple Wallet'га қўшиш кифоя. Тўлов вақтида карта маълумотларини қўлда киритиш шарт эмас – операцияни қурилмада Face ID, Touch ID ёки парол ёрдамида тасдиқлаш етарли.
Бунда мижоз картаси маълумотлари ҳимояланган бўлади: карта Apple Walletга қўшилганда, муайян қурилмага боғланган ноёб рақам – token яратилади. Тўлов вақтида картанинг ҳақиқий реквизитлари сотувчига узатилмайди.
«Ўзбекистонда рақамли тўловларнинг ривожланиши кундалик эҳтиёжлар – дўконларда харид қилиш, онлайн буюртма бериш ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқ. Бизнинг вазифамиз – мижозлар учун бу одатий жараёнларни янада қулай қилиш. Apple Pay қўллаб-қувватланиши Octobank'да мижозлар тажрибасини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлиб, карта эгаларига тўлов усулини танлашда кўпроқ эркинлик беради», – дея таъкидладилар Octobank вакиллари.
Бир неча ой аввал Octobank бизнес учун интернет-эквайринг хизмати доирасида Apple Pay орқали тўловларни қабул қилишни йўлга қўйган эди. Энди бутун дунёда кенг қўлланиладиган ушбу тўлов усулидан банк карталари эгалари ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу уларга тўловларни тез, қулай ва юқори даражадаги ҳимоя билан амалга ошириш имконини беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter