Octobank мижозлари Ўзбекистонда Apple Pay'дан биринчилардан бўлиб фойдаланишлари мумкин
Apple Pay илк бор Ўзбекистонда фойдаланиш учун тақдим этилди ва энди Octobank мижозлари ҳам ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин. Visa ва Mastercard карталарини Apple Wallet рақамли ҳамёнига қўшиб, дўконларда ва онлайн харидлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
Octobank SIBOS 2026 тадбирида халқаро ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ учрашув ўтказди
Хориждан маҳсулот етказиб бериш харажатларини тўлаш, тушумни қабул қилиш, янги шартнома учун молиялаштириш манбасини топиш – бу вазифаларнинг ҳар бири ортида турли мамлакатлар банкларининг меҳнати ётади. Octobank яна бир бор – тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида SIBOS 2026 кўргазмасида жаҳон молия бозорининг етакчи иштирокчилари билан учрашди.
Octobank Uzbekistan Airways авиачипталари учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имкониятини тақдим этди
Octobank ўзининг интернет-эквайринг имкониятларини кенгайтирди ва Uzbekistan Airways учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўловни улади.
Octobank xалқаро ҳамкорликни ва глобал капитал бозорларига киришни кенгайтирмоқда: ТХИФ-2026 натижалари
Банк АҚШ, БАА, Туркия, Европа ва МДҲ мамлакатларидан ташриф буюрган ҳамкорлар билан корреспондентлик тармоғини ривожлантириш, инвестициялар ва савдони молиялаштиришни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди
Минтақанинг fintech соҳалари бир майдонда
PLUS Forum Ўзбекистонда олтинчи марта ўтказилмоқда ва 2600 дан ортиқ иштирокчи, 130 дан ортиқ маърузачи ҳамда 100 дан ортиқ ҳамкор ва ҳомийларни бирлаштирди.
OlmaPay энди Octobankда — Россиядан юборилган пулни шу куннинг ўзида олишингиз мумкин
Octobank мижозлари учун яна бир қулай хизмат ишга тушди — эндиликда OlmaPay орқали Россиядан юборилган пул ўтказмаларини юборилган куннинг ўзидаёқ олиш мумкин.
Visa Excellence Cup 2025: Visa мукофотлари Octobankнинг электрон тўловлар бўйича етакчилигини тасдиқлади
Octobank бу йил Visa халқаро тўлов тизимининг иккита нуфузли мукофотига сазовор бўлди: «Электрон тижоратдаги энг яхши экваер банк» ва «Криптокарталарни ишга туширгани учун» номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Тақдирлаш 10 декабр куни Visa Excellence Cup 2025 тадбирида бўлиб ўтди.
Octobank'да бизнес учун банк хизматлари — энди халқаро пул ўтказмалари янада фойдалироқ
Octobank'да халқаро пул ўтказмалари янада арзонлашди, валюта конвертацияси эса — фойдалироқ бўлди. Банк корпоратив мижозлар учун хорижий валютадаги асосий операциялар бўйича тарифларни пасайтирмоқда, бу эса бизнесга хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларда тежаш имконини беради.
Alipay+ энди Octo-mobile иловасида: чет элда худди уйингиздаги каби тўлов қилинг
Octobank биринчилардан бўлиб Хитойнинг машҳур Alipay+ тўлов хизматини ўзининг мобил иловаси интерфейсига интеграция қилди. Энди Octo-mobile фойдаланувчилари хориждаги харидлар учун тўловларни Ўзбекистондагидек осон — миллий валютада амалга оширишлари мумкин.
Octobank'нинг биринчи корпоратив футбол турнири — «Football CUP» бўлиб ўтди
2025 йил 11 октябрь куни Жар стадиони ҳаяжон, жўшқинлик ва карнай-сурнай садолари билан тўлиб-тошди — Octobank ўзининг биринчи йирик корпоратив футбол турнирини шундай фаолллик билан ўтказди. Бу кун нафақат ишда, балки майдонда

