Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Икки ойда 37.3 млрд. сўм» — ОКМК юқори натижаларни қайд этди

«Икки ойда 37.3 млрд. сўм» — ОКМК юқори натижаларни қайд этди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2022 йил январь-февраль ҳолатига кўра 63 лойиҳа бўйича 37.3 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан ўсиш суръати 126.0 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда комбинат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Режа бўйича маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 29,6 млрд. сўм этиб белгиланган эди. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати эса 128,6 фоиз бўлди.

Дастур ижроси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг корхоналар кесимида оладиган бўлсак, ўтган икки ойда Марказий таъмирлаш механика заводида 14,3 млрд. сўмлик маҳсулот тайёрланган.  

Нодир металлар ва Қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 12,8 млрд. сўмлик, Рух заводи томонидан эса 6,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Эътиборли жиҳати, дастур доирасида ишлаб чиқарилган техник рух сульфати экспорт қилинмоқда. Ўтган даврда 126,7 минг.долларлик техник рух сульфати экспорт қилинган.

2022 йилнинг биринчи чорак якунига кўра, маҳаллийлаштириш дастури бўйича 52,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамжа режа-кўрсаткичларини камида 117 фоизга оширишни таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Импортни қисқартириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида ҳам самарали ишлар амалга ошириб келинаяпти. Хусусан, жорий йилнинг январь-февраль ҳолатига кўра, ОКМК саноат ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кооперацион портал орқали 383 та шартнома тузилиб, умумий қиймати 97,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар ҳарид қилинди.

Импортни қисқартириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш (кооперация) доирасида 2022 йилда 45 лойиҳа бўйича 470,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган икки ойида 140,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ҳарид қилинди. Биринчи чорак якунига кўра, 181,0 млрд. сўмлик маҳсулотлар ҳарид қилиниши кутилмоқда (101.0 %).

2022 йилда ҳудудий ва тармоқлараро саноат ярмаркаларида фаол иштирок этишни давом эттириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация шартномаларининг умумий қийматини 600 млрд. сўмга етказилишини таъминлаш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича «Олмалиқ КМК» АЖда 2022 йилда 97 лойиҳа доирасида 208,7 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогнози тасдиқланган. Ушбу лойиҳалар бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг